"Навбаҳор" устози, етакчиси ва бошқалар — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари
14 ноя 2024 11:44
Янгиликлар
"Навбаҳор" устози, етакчиси ва бошқалар — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари
Championat.asia сайти талқинига кўра 24-турнинг энг яхши дарвозабони – Ҳамидулло Абдунабиев ("Бунёдкор")
"Бунёдкор" бу тур ўз майдонида "Металлург" билан тўқнаш келди ва дуранг ўйнади - 1:1. Ўйин давомида мезбонлар посбони Ҳамидулло Абдунабиев битта гол ўтказганига қарамай қолган вазиятларда жамоасини бир неча бор қутқарди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа Абдунабиев турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.

Championat.asia сайти талқинига кўра 24-турнинг энг яхши мураббийи – Сергей Лушчан ("Навбаҳор")
"Навбаҳор" бу турни Наманганда "Пахтакор"га қарши ўтказди ва йирик ғалабага эришди - 5:2. Учрашув давомида майдон эгалари чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этишди. "Лочинлар" ўз тарихида илк бор "Пахтакор" дарвозасига битта ўйинда 5 та гол уришди. "Шерлар" 1994 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида 5 та гол ўтказмаган эди. Шу тариқа Сергей Лушчан турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Championat.asia сайти талқинига кўра 24-турнинг энг яхши футболчиси – Жамшид Искандеров ("Навбаҳор")
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров "Пахтакор" билан баҳсда рақиб дарвозасига иккита гол уришга эришди. Умуман ярим ҳимоячи шу куни ажойиб ўйин намойиш этди ва ҳақиқий етакчига айланди. Шундай қилиб Жамшид Искандеров тур футболчиси деб топилди!

Championat.asia сайти талқинига кўра 24-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Хислат Ҳалилов ("Динамо")
"Динамо" ярим ҳимоячиси Хислат Ҳалилов чиройли гол уришни канда қилмаяпти. 22-турда "Насаф"га урган голини эътироф қилгандик, 24-турда Ҳалилов "Локомотив"га қарши баҳсда супергол муаллифига айланди. Хислат Ҳалилов томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар