UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  2 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  8 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  17 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  20

"Навбаҳор" Туркиядаги дастлабки ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди Янгиликлар

"Навбаҳор" Туркиядаги дастлабки ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди

Наманган клубига Венгриянинг “Спартакус Ньиредьхаза” рақиблик қилди.

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" клуби янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказмоқда. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, "лочинлар" ўзларининг илк ўртоқлик учрашувларини ўтказишган. 

"Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган “Навбаҳор” бугун мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасидаги дастлабки назорат-синов баҳсини ўтказди. Илк ўртоқлик ўйинида жамоамизга Венгриянинг “Спартакус Ньиредьхаза” (Ньиредьхаза) клуби рақиб бўлди. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур назорат учрашувининг ҳар икки бўлимида “лочинлар” икки хил таркиб билан ҳаракат қилишди. 

Айтиш лозимки, мазкур беллашувнинг 1-бўлимида устунлик вакилларимиз тарафида бўлди. Аммо футболчилар имкониятлардан фойдалана олишмади. 

Иккинчи бўлимда “Навбаҳор” майдонда бир киши кам бўлиб, ҳаракат қилганлиги боис, иккинчи 45 дақиқаликдаги ўйин тенг курашлар остида ўтди. Шундай бўлсада, ҳеч қайси футболчига дарвозани ишғол этиш насиб этмади ва учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди – 0:0", - дея хабар беради "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика