UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  4 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  2 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  17 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  22 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади Янгиликлар

"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади

"Навбаҳор" клуби ўз сафига Жамшид Болтабоев ва Муҳаммадали Ғиёсовни қўшиб олди.

"Навбаҳор" ёзги трансфер ойнасидан самарали фойдаланган ҳолда, ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришни мақсад қилган эди. Шундай ўйинчилардан бири, маҳоратли, тезкор, ҳужумкор ярим ҳимоячи Муҳаммадали Ғиёсов жамоамиз билан бир ярим йиллик шартнома имзолади. 

Мазкур футболчи 2002 йил, 30 август куни Бухорода туғилган. Муҳаммадали Ғиёсов фаолиятини 2019 йилда "Бухоро" жамоасида бошлаган. 2020 йилги мавсумда илк бор асосий таркибда дебют қилган. 2021 йилги мавсумдан Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 2023 йилнинг ёзидан "Қизилқум" жамоаси шарафини ҳимоя қилишни бошлаган. Ўша йили иккинчи давра ўйинларида "Қизилқум" таркибида 13 та ўйинда 5 та гол муаллифи бўлган. 2024 йилги мавсумда Навоий жамоаси сафида барча мусобоқаларда 25та ўйинда майдонга тушган ва 6 та гол муаллифи бўлган. 2024 йилги мавсум якунида Навоий жамоасини тарк этган ва Фарғонанинг "Нефтчи“ жамоаси билан шартнома имзолаган. Жорий йилнинг биринчи даврасида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси сафида тўп сурган.  

Сўнгги уч мавсум (2022-2023-2024)да жамоа сафида тўп суриб ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар ёқимтойига айланган ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев "Навбаҳор" билан шартнома имзолади. 

Футболчи 1996 йил, 3 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Нефтчи" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Жорий йилнинг биринчи даврасида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси сафида тўп суриб, давралар оралиғида қадрдон бўлган жамоасига қайтди. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика