UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  5 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  1 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  8 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  5 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  6 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0

«Навбаҳор» стадионига янги раҳбар тайинланди Янгиликлар

«Навбаҳор» стадионига янги раҳбар тайинланди

Кеча "Навбаҳор" жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган "Марказий" ўйингоҳнинг анжуманлар залида "Навбаҳор" клуби ва "Марказий" ўйингоҳ ишчи-ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев бошчилигида вилоятимизнинг кўп йиллик спорт фахрийси Шокиржон Қорабоев олиб борди. Унда Наманган вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Акрамжон Дедабаев ҳамда "Навбаҳор" клуби вице-президенти Отабек Арифович Саматовлар иштирок этишди. Йиғилишда "Марказий" ўйингоҳга янги раҳбар тайинланди. Турли йилларда қарийб 12 йил "Навбаҳор" клуби тизимида турли лавозимларда фаолият олиб борган Миршод Мирзаев "Марказий" ўйингоҳ раҳбари этиб тайинланди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Миршод Мирзаевга "Навбаҳор" ПФК жамоаси номидан янги фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз. Жамоамиз ва мухлислар учун "Марказий" ўйингоҳда қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда "Навбаҳор"нинг ижобий натижаларига муносиб ҳисса қўшишига тилакдошмиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика