UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  1 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  4 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  7 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  2 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  6 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  4 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  8

Расман: "Навбаҳор" сербиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади Янгиликлар

Расман: "Навбаҳор" сербиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади

Теглар :  Навбаҳор
Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган "Навбаҳор" таркиби яна бир легионер билан тўлдирилди.

Сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.

"Марушич  1993 йилнинг 29 ноябрида Сербиянинг Клина шаҳрида туғилган. 

Футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг “Слога” (2010-2013 йиллар, 2015 йил), “Вождовац” (2014 йил), “Борча” (2017 йил), “Темнич” (2017/2018 йиллар), “Слобода” (2018 йил), Босния ва Герцеговинанинг “Славия” (2016 йил), “Крупа” (2016 йил), Беларуснинг “Дняпро” (2019 йил) ҳамда “Неман” (2020 йил) жамоаларида ўйнаган.

Зоран 2021 йилги мавсумни Тбилисининг “Динамо” таркибида ўтказиб, 41 та ўйинда 17 та голга муаллифлик, 9 та голга ассистентлик қилган ҳолда, Грузия чемпионати тўпурари бўлди. Бундан ташқари, 28 ёшли футболчи ўтган мавсумда Грузия чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси, энг яхши легионери ва энг яхши футболчиси деб топилди ҳамда чемпионат рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олди.

Марушичнинг Transfermarkt порталидаги трансфер нархи 450 минг евро этиб белгиланган", - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Марушичнинг наманганликлар сафига ўтгани ҳақида "Эшитдик-да!" рукни орқали хабар берган эдик.

Грузияда йил футболчиси ва тўпурари бўлган футболчи "Навбаҳор"га ўтди

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика