“Навбаҳор” Саудия Арабистонига етиб борди

Khoja
20 фев 2024, 07:49
Хабарингиз бор “Навбаҳор” аъзолари ОЧЛ 1/8 финал доирасида "Ал-Иттиҳод" жамоасига қарши жавоб ўйинида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида майдонга чиқишади.

Кеча эрта тонгда Жидда сафарига йўлга тушган наманганликлар делегацияси манзилга етиб бориб “Crown Town” меҳмонхонасига жойлашишди.

Жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув 22 февраль куни 21:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган биринчи учрашувда ҳисоб очилмаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: https://t.me/fcnavbahor

Сўнгги янгиликлар

Барча ›