UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  2 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0

"Навбаҳор" олий лиганинг даслабки икки турини бош мураббийсиз ўтказади Янгиликлар

"Навбаҳор" олий лиганинг даслабки икки турини бош мураббийсиз ўтказади

Бу йилги тақвимга кўра, "Навбаҳор" олий лиганинг дастлабки икки учрашувини ўз майдонида ўтказади.
Наманганликлар аввалига 14 мартда "Машъал", кейин 20 март куни "Металлург" билан куч синашишади. Кейин эса жамоа 4 апрелда "Нефтчи" меҳмони бўлади. Яхши биласиз, "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов бир пайтнинг ўзида олимпия терма жамоамиз бош мураббийи ҳам ҳисобланади.

Олимпиячиларимиз 23-31 март кунлари Бангладешда ўтказиладиган Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этишади. Унгача эса Вьетнамга бориб, иккита ўйин ўтказиб қайтамиз. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, олимпия терма жамоамиз 5 март куни Тошкентда йиғилади ва 8 мартгача шу ерда машғулот олиб боради. 9 март куни Вьетнамга учиб кетишади ва 12/14 март кунлари Вьетнам терма жамоасига қарши назорат баҳси ўтказамиз.

Олий лигада "Навбаҳор"1-тур ўйинини 14 мартда ўтказади. Шу куни Бахтиёр Ашурматов Вьетамда бўлишини ҳисобга олсак, наманганликлар мавсумнинг очилиш ўйинида бош мураббийсиз ҳаракат қилишади. Олимпия терма жамоамиз Вьетнамдан қайтиб келгач, футболчиларга бироз дам берилади ва 20 март куни бу сафар Бангладешга учиб кетишади. Шу куни "Навбаҳор" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади, аммо Бахтиёр Ашурматов бу пайтда Бангладешда бўлади ёки бўлмаса йўлга отланаётган бўлади. Натижада "Навбаҳор" 2-турни ҳам бош мураббийсиз ўтказади.

Мухлислар 3-турга келиб водий дербисини кузатишади. "Нефтчи" ўз майдонида "Навбаҳор" билан ўйнайди. Мана шу ўйинга келибгина Ашурматов захира ўриндиғида ўз жойини эгаллаши мумкин. Лекин бош мураббийсиз қолган "Навбаҳор" дастлабки икки турни қандай ўтказади? Жамоа "Машъал" ва "Металлург" билан кечадиган баҳсларда Ашурматовсиз қийналиб қолмайдими? Умуман олганда, Ашурматов йўқлигида натижа учун ким жавоб беради? Демак, дастлабки икки тур давомида шу каби саволларга жавоб топсак ажаб эмас.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика