UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  4 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  33 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

“Навбаҳор” – “Нефтчи”: Ўзаро 51-ўйин арафасида Янгиликлар

“Навбаҳор” – “Нефтчи”: Ўзаро 51-ўйин арафасида

Теглар :  НавбаҳорНефтчи
Водийнинг икки номдор жамоалари Наманганнинг “Навбаҳор” ҳамда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоалари Олий лиганинг 3-турига келиб мавсумдаги илк “Водий дербиси”да тўқнаш келишмоқда.

Мавсумлар оралиғида таркибни кучайтирган ва янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган бу икки клубнинг галдаги беллашуви ҳам қизғин тус олиши аниқ. Шунингдек рақиблар таркибида бир қатор собиқ жамоадошлар шу куни бир-бирларига қарши майдонга саф тортишади. Бу ҳам ўзига ҳос қизғин рақобатни юзага келтиради. Ўз вақтида “Нефтчи”нинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Мансур Саидов, бир-неча йиллар давомида ўзининг ҳимоядаги ишончли ўйинлари билан танилган Жаҳонгир Меҳмонов ҳамда ўтган мавсум Фарғонада ўтказган Алишер Саматов 16 март куни собиқ жамоаларига қарши тўп тепишади. Бундай мисолларни “Нефтчи” сафида ҳам кўришимиз мумкин. Олий лига-2016да наманганликлар сафида порлаган тезкор ярим ҳимоячи Акрам Баҳриддинов 3-турда ўз вилоятдошлари билан беллашади.

Олий лигада узоқ йиллардан бери иштирок этиб келаётган “Навбаҳор” ҳамда “Нефтчи” клублари шу кунга қадар 50 учрашувлик довондан ўтишга ҳам улгуришди. 16 март санасида “Навбаҳор” – “Нефтчи” рақобатининг 51-баҳсига гувоҳи бўлиш имкониятига эгамиз. Ўзаро ўйинлар статистикаси фарғоналикларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Нефтчи” сўнгги 50 ўйин ичида 25 марта Наманган жамоасидан устун келган. 12 ўйинда томонлар дўстлик кўчасини танлашган. 13 та учрашувда эса наманганликларнинг қўли баланд келган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 75 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Лочинлар” эса 50 бор гол киритишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 87 очкони қўлга киритган бўлса, “Навбаҳор” ҳисобида 51 очко мавжуд. “Навбаҳор”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 бўлиб турибди. “Нефтчи”нинг йирик ғалабаси эса – 4:1.

Дерби мақомига эга баҳслар доим юқори қизиқишга сабаб бўлиб келган. Бу сафарги тўқнашув ҳам бундан мустасно эмас. Шундай экан барча футбол ишқибозларини 16 март куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган ўйинга чорлаб қоламиз. Беллашув соат 17:00да старт олади.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика