

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа аъзоларида ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада танаффусга қадар ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда Алишер Маҳмудов ҳисобни очишга эришган бўлсада футболчиларимиз 1:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола билишмади. Мезбонлар ҳам битта гол уриб, якуний натижани дуранг бўлишини таъминлашди.
Пойтахтда ўтаётган йиғиндаги машғулотларда футболчиларимизни кўтаринки кайфиятда шуғулланётганликларини айтиб ўтиш жоиз. Қолаверса, машғулотлар ҳамранг-баранг ва қизиқарли тарзда ташкил этилмоқда. Мураббийлар штаби футболчиларга юкламалар бериш билан бир қаторда уларни руҳий томондан ҳам тайёрлаб боришмоқда.



