UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  98 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Навбаҳор": Мирхолдиршоев ва Баҳриддиновлар жамоамизда Янгиликлар

"Навбаҳор": Мирхолдиршоев ва Баҳриддиновлар жамоамизда

Кеча кунига икки маҳал машғулот ўтказган жамоамиз аъзолари бугун бир маҳаллик машғулот билан чекланишди.

Дастлабки кунлардаги машғулотларда асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга эътибор қаратилган машқларга берилганди. Бу сафар эса футболчилар майдонда кўпроқ тўп билан ишлашди. Жамоада рўй бераётган ўзгаришлар хусусида гап кетганида, мураббийлар штабига Шуҳрат Мирхолдиршоевни қўшилганлигини қўшимча қилиш жоиз. Жароҳат туфайли футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлган маҳоратли ҳужумчи эндиликда Рашид Ғофуровга ёрдам бермоқда. Таркибдаги ўзгаришлар хусусида гап кетганида, жамоамиз сафига бугунги машғулот чоғида ўтган мавсумни Қаршининг “Насаф” клубида ўтказган наманганлик ярим ҳимоячи Акрам Баҳриддинов, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидан Зокир Нурматов ва олдинги мавсумларда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган футболчи Абдуазиз Султанов ҳам қўшилди. Бундан ташқари, йиғин бошланган куни жамоамиз машғулотини кузатган ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов ҳам бугундан машғулотларда қатнашишни бошлади. Шунингдек, яна бир ҳужумчи Даврон Исоқов ҳам таркибдан жой олди. Бугун ўтказилган машғулотда ҳаммаси бўлиб 31 нафар футболчи иштирок этганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика