UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  0 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  71 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  12 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  6 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8

"Навбаҳор": Йиғин режа асосида ўтмоқда Янгиликлар

"Навбаҳор": Йиғин режа асосида ўтмоқда

Иккинчи даврага тайёргарликни Чирчиқда давом эттираётган "Навбаҳор" белгиланган режа асосида шуғулланмоқда.
4 июнь куни 14.00да белгиланган манзилда тўпланган жамоамиз аъзолари шу куни кечки пайт машғулот ўтказишди. Бугундан эътиборан эса машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилади. Машғулотларни “Кимёгар” ўйингоҳида олиб борилаётганлигини қайд этиш жоиз. Умумий ҳисобда Чирчиқдаги йиғинга 21 нафар футболчи жалб этилган. 6 июнь куни беларуслик ҳимоячи Юрий Рижко ҳам жамоа сафига қўшилади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Юра юртимизга ҳужум чизиғида тўп сурадиган ҳамюрти Андрей Лясюк билан етиб келади.

Мураббийлар штаби биринчи даврани ёшлар таркибида ўтказган Муҳаммад Расулов ва Омон-Биик Ҳалиловларни ҳам Чирчиқдаги йиғинга жалб этган. Ўтган мавсумда оёғидан жароҳат олиб маълум муддатга сафдан чиққан ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраев ҳам секин-аста аввалги спорт формасини тикламоқда.

Ғайрат ҳозирда якка тартибда шуғулланмоқда. Шу билан биргаликда Шаҳбоз Эркинов ҳам ҳозирча умумий гуруҳда шуғулланмаяпти. Ҳужумчида кичик жароҳат борлиги боис югуриш билан чекланмоқда. Қолган барча футболчилар машғулотларда тўлиқ иштирок этишмоқда. Чирчиқдаги йиғин давомида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Хусусан, футболчиларимиз 12 июль куни Муборакнинг “Машъал”, 14 июль санасида эса Навоийнинг “Қизилқум” клубларига қарши майдонга тушишади.

Чирчиқ йиғинида иштирок этаётган футболчилар рўйхати: Дониёр Усмонов, Хуршид Хўжаев, Раббим Ҳасанов, Раҳматулло Бердимуродов, Бахтиёр Ёқубов, Собир Ҳамидов, Шукурали Пўлатов, Шаҳбоз Эркинов, Азим Аҳмедов, Аъзам Алиев, Илҳом Бойдедаев, Ботир Тўрабоев, Алишер Маҳмудов, Абдумалик Абдуллаев, Тоҳир Шамсиддинов, Элёр Жаҳонов, Мансур Саидов, Отабек Валижонов, Муҳаммад Расулов, Ғайрат Жўраев, Омон-Биик Ҳалилов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика