UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  1 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  11 09:27Гвариола Винисусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  10 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  0 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси пост жойлади  14 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  8 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  3 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  21

"Навбаҳор": Жамоа қароргоҳида ишлар қизғин Янгиликлар

"Навбаҳор": Жамоа қароргоҳида ишлар қизғин

Теглар :  Навбаҳор
Хабарингиз бор, “Навбаҳор” ўйингоҳи қайта реконструкция қилингач, жамоа футболчилари истиқомат қиладиган уч қаватли бино ҳам таъмирланганди.

Маълум сабабларга кўра ўтган йиллар давомида таъмирлаш ишлари якунига етказилмаганди. Айнан шу сабабли, жамоа мураббийлари ва футболчилари Намангандаги йиғинлар давомида меҳмонхоналарда истиқомат қилиб келишди. Бу йилги мавсумда жамоа аъзоларига қулайлик яратиш мақсадида, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозаров клуб қароргоҳидаги таъмирлаш ишлариниякунлаш ва хоналарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш борасида тегишли ташкилот ва корхоналарга топшириқ берган эди.Шу кунларда клуб қароргоҳида олиб борилаётган ишлар якунига етказилмоқда. Жамоа аъзоларини замонавий талабларга жавоб берадиган хоналарда истиқомат қилишлари учун ҳаракат қилинмоқда. Айни пайтга келиб, клуб қароргоҳидаги пардозлаш ишлари деярли якунланиб бўлди. Шунингдек, хоналарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишларига ҳам киришилди. Дастлабки режаларга кўра яқин кунлар ичида клуб қароргоҳини мураббий ва футболчиларнинг ихтиёрига топшириш кўзда тутилган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика