UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  0 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  0 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  1 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  5 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2

"Навбаҳор" икки кунлик таътилдан олдин дуранг ўйнади Янгиликлар

"Навбаҳор" икки кунлик таътилдан олдин дуранг ўйнади

Теглар :  БухороНавбаҳор
Бундан бир неча дақиқа олдин “Бунёдкор” футбол клуби академиясига қарши ўйингоҳда “Навбаҳор” ва “Бухоро” жамоалари ўртасидаги назорат учрашуви якунланди.

Ўзаро қарама-қаршиликда кучлар тенг келди – 1:1. Ўйин бошларида бухороликлар Владимир Боенконинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобни очишга эришишганди. Шундан сўнг футболчиларимиз ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятларни юзага келтиришди. Учрашув якунланишига оз вақт қолганида Рўзимбой Аҳмедов рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, баҳсни дуранг билан тугашига замин яратди. 11 метрлик жарима зарбаси тўп “Бухоро” ҳимоячисининг қўлига текканлиги учун белгиланганди.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Амонов, Алишер Саматов, Аббос Отахонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Тоҳир Шамситдинов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Мансур Саидов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов, Азизбек Турғунбоев, Абдуазиз Султанов, Илҳом Бойдедаев Алишер Мирзаев, Тимур Толипов, Илҳом Алибоев.

"Бухоро”: Мухиддин Худоёров, Владимир Баенко, Миржалол Жумаев, Эргаш Исмоилов, Элбек Равшанов, Роббим Ҳасанов, Сухроб Нематов, Санъат Шихов, Зоҳир Пиримов, Алишер Шоғуломов, Баҳриддин Ваҳобов.

Захирадан майдонга тушганлар: Эркин Жабборов, Бобир Амонов, Равшан Янгиев, Мирфайз Мухиддинов, Нозим Умуров, Элшод Дилмуродов, Жавоҳир Қаҳрамонов.

Учрашув якунига етгач, "Навбаҳор" аъзоларига икки кунлик таътил эълон қилинди. Футболчиларимиз 17 февраль куни яна Тошкентда тўпланиб, 10 кунлик машғулотларда қатнашишгач, Наманганга қайтишади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика