UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  289 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1

"Навбаҳор" - "Бухоро" 3:1. Сайтимиз мухбирининг Наманганга бир кунлик сафари таассуротлари Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Бухоро" 3:1. Сайтимиз мухбирининг Наманганга бир кунлик сафари таассуротлари

Бугун Суперлига 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашувни ёритиш учун Наманган шаҳри томон йўлга отландик.

 "Навбаҳор" жамоасининг уй учрашувлари ҳамиша кескин курашларга бой ва томошабоп тарзда ўтиб келган.

Наманганга ўйин бошланишидан бир соат аввал етиб бордик. Шаҳар ичига кириб борар эканмиз, бозорлар ва аҳоли гавжум жойларда "Навбаҳор"-"Бухоро" учрашуви афишалари ўрнатилганлигига гувоҳ бўлдик, умуман олганда шу куни бу масканда футбол ҳавоси кезиб юрганди. Ниҳоят учрашув бўлиб ўтадиган "Марказий" ўйингоҳга етиб келдик.



Бу вақтга келиб стадионга мухлислар ташрифи аллақачон бошланган ва марказий секторлар футбол мухлислари билан тўлганди.

Вақтимиз борлиги туфайли жамоаларнинг ўйинолди машғулот жараёнларини кузатдик.


Ўйин ҳақида

Ниҳоят белгиланган вақт етиб келди ва учрашув бошланди. Илк дақиқаларданоқ "Навбаҳор" вакиллари ҳужумкор ўйин намойиш эта бошладилар. Учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди, бу вазиятда қанотдан етказиб берилган тўпга Шахзод Шаймановнинг бош билан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ бўлди.



Учрашувнинг боришидан "Бухоро" жамоаси бугунги ўйинда қарши ҳужум тактикасини танлаганлигини билиш қийин эмасди. Биринчи бўлимнинг 11-дақиқасида меҳмонлар ўз жарима майдонлари яқинида ўйин қоидасини бузишди. Азимжон Ахмедовнинг ерлатиб йўллаган кучли зарбасини "Бухоро" посбони Хуршид Ходжаев эгаллаб олди. Мезбонлар томонидан ташкил этилаётган кетма-кет ҳужумлар учрашувнинг 14-дақиқасига келиб самара келтирди. "Навбаҳор" вакилларининг навбатдаги ҳужумларидан бирида бухороликлар дарвозабони тўпни қайтарди, қайтган тўпга мезбонлар ҳужумчиси Шахзод Шайманов зарба бериб, ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб мезбонлар иккинчи голни киритишди. 14-дақиқада яна ўша Шахзод Шайманов чамаси 20 метрлардан кучли зарба йўллаб, ҳисобни 2:0 га етказди.


Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Бухоро" жамоаси футболчилари тўп назоратини қўлга олдилар. Биринчи бўлим якунига қадар ҳар икки жамоа вакилларида вазиятлар юзага келган бўлса-да, дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлимни ҳар икки жамоа вакиллари фаол бошладилар.52-дақиқада Азимжон Аҳмедовнинг зарбасидан сўнг, тўпни "Бухоро" дарвозабони ушлаб олди.

61-дақиқада Иван Соловьёвнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 63-дақиқада Шаҳзод Шаймановнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

65-дақиқада "Бухоро" ҳимоячиси Владимир Баенконинг зарбаси ноаниқ чиқди. 69-дақиқада Иван Соловьёвнинг голи ўйиндан ташқари ҳолатда урилди, деб инобатга олинмади. 87-дақиқада Иван Соловьёв меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни йириклаштирди - 3:0.

89-дақиқада меҳмонлар пенальтидан ҳисобни қисқартиришди. 11 метрли жарима зарбасини Владимир Баенко аниқ амалга оширди - 3:1. Учрашув шу тариқа "Навбаҳор" жамоасининг ғалабаси билан якунланди.


Мухлислар ҳақида


Доимгидек бугунги учрашувда ҳам Наманган шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳга кўплаб футбол мухлислари ташриф буюришди.


Ўйин якунида учрашувни трибунада томоша қилган "Навбаҳор"нинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскисни жамоа футболчилари ва мухлислари мана шундай олқишладилар



НАВБАҲОР – БУХОРО 3:1 (2:0)

Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Шаҳзод Шайманов 14, - 1:0. Шаҳзод Шайманов 17, - 2:0, Иван Соловьёв 87, - 3:0, Владимир Баенко 89-пен, - 3:1

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Славко Лукич, 7.Азим Аҳмедов (90.Зафар Тўраев, 68), 8.Шаҳзод Шайманов, 9.Иван Соловьёв, 11. Александр Касьян. 15.Обид Жўрабоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 70. Аббос Ғуломов.
Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 25.Мирзоҳид Маматхонов, 14.Баҳодир Насимов, 29.Хожиакбар Юнусов, 34.Комилжон Тожидинов, 55.Ғиёсжон Комилов, 96.Илҳомжон Алибоев.

"Бухоро": 46.Хуршид Ходжаев, 4.Миржалол Жумаев, 9.Асадбек Собиржонов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 23.Беҳруз Шодмонов, 27.Раббим Ҳасанов, 28.Эргаш Исмоилов, 29.Владимир Баенко, 79.Жаҳонгир Абдумўминов, 90.Артём Кулеша, 99.Достон Ибрагимов.
Захира: 25.Шоҳжаҳон Насимов, 35.Раҳимжон Давронов, 3.Азамат Исроилов, 11.Акобир Тўраев, 34.Тоҳиржон Шамсиддинов, 55.Оҳунжон Сайфиддинов, 70.Акрам Баҳриддинов, 87.Анваржон Жўраев, 95.Мирфайз Муҳиддинов.

Огоҳлантиришлар: Владимир Баенко 55, Беҳруз Шодмонов 57


Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика