

Ушбу ўйиннинг иккинчи бўлими аввалида майдон эгалари сафида Азизжон Ғаниев майдонга тушди. Ярим ҳимоячи ўтган мавсум ўртасида жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Японияда операция қилинган футболчи 7 ойдан ортиқ вақт даволанди.
Қизиғи ўша жароҳатни Қаршида айнан "Навбаҳор"га қарши баҳсда олган эди. Бугун айнан "Навбаҳор" билан Қаршидаги урашувда яшил майдонга қайтди.




