"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди

Administrator
25 фев 2025, 20:48
Клубдан бугун янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилганди.

"Навбаҳор" клуби беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди. "Лочинлар" Азимжон Аҳмедов, Русланбек Жиянов, Анасхон Раҳмонов, Муҳаммадали Ракибов ва Аҳрорхон Аббосхоновлар билан келишувни узайтиришди. Юқоридаги рўйхатдан фақат Анасхон Раҳмонов шартномасини 3 йилга узайтирган. Қолган ўйинчилар эса клуб билан мавсум охирига қадар келишув имзолашди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: ЎзПФЛ матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›