UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ Янгиликлар

"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ

Ёзги трансфер ойнаси ёпилишига 9 кун вақт қолди.

Лига "Навбаҳор" клубининг янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиши юзасидан ўз хавотирини билдиради

"30 июль санаси тугаши билан Лига мусобақаларида иштирок этаётган клублар учун футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тизими ёпилади. 

Айни вақтда барча клублар Лига билан ўзаро шартномаларни мувофиқлаштириш устида иш олиб бормоқда. "Навбаҳор" клуби эса нафақат мазкур масала юзасидан кечикмоқда. Балки икки катта муаммо қаршисида турибди. 

Биринчидан, "Навбаҳор" янги футболчини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга эмас. Боиси, ФИФА Гиорги Никабадзе даъвосини қаноатлантирган бўлиб, клуб ўз собиқ футболчиси олдидаги қарздорлигини бартараф қилмагунга қадар, "Навбаҳор" учун трансфер тақиқини жорий қилган. 

Иккинчидан, "Навбаҳор" шу йилги қишки трансфер ойнаси давомида собиқ футболчилари Жамшид Искандеров, Фарруҳ Сайфиев, Жамшид Болтабоев олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим эди. Бироқ кейинчалик Ўзбекистон футболчилари уюшмаси ва даъвогар футболчилар "Навбаҳор" билан келишиб, қарздорлик босқичма-босқич бартараф қилинишини назарда тутувчи ҳужжатни имзолади. ЎФУнинг 19 июль куни Лига ҳамда ЎФА тегишли қўмитасига ёзган хатида "Навбаҳор" келишувларга амал қилмагани кўрсатиб ўтилган. Бу каби ҳолат қайта-қайта такрорланаётганидан келиб чиқиб, Уюшма эндиликда фақатгина тақиқ билан чекланиб қолмай, ФИФА низомлари асосида "Навбаҳор" клубидан 6 очко олиб ташлаш даъвосини илгари сурган. 

Лигага маълум бўлишича, "Навбаҳор" ёзги трансфер ойнаси давомида бир қатор янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олган. Бироқ уларни рўйхатдан ўтказиш масаласи ҳозирча очиқ турибди. Олдиндаги 9 кун давомида клуб аввалига ФИФА қўйган тақиқни олиб ташлаши, кейинчалик ЎФУ билан келишув шартларини бажариши, шунингдек, Лига олдидаги мажбуриятларига эътибор қаратиши лозим. 

Маълумот учун, 26-27 июль саналари иш кунлари ҳисобланмайди. Шундан келиб чиқилса, "Навбаҳор" 7 иш куни ичида вазиятдан чиқиб кетиши талаб этилади. 

"Навбаҳор" қайд этаётган натижалар, жорий мавсум клуб намойиш этаётган ўйинлар ва клуб олиб бораётган сиёсат йилдан-йилга яхшиланиб бораётганлигини қайд этган ҳолда, юқоридаги кўрсатилган масалалар бир неча кун давомида ижобий ҳал этилишига умид билдирамиз", – дейилади ПФЛ хабарида. 

Аввалроқ "Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилгани ва клуб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслиги ҳақида хабар берган эдик. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика