"Навбаҳор" 4 йилдан сўнг Бекободда ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
9 авг 2015, 15:08
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби олий лиганинг 17-турини Бекободда "Металлург"га қарши ўтказди.

Ўйинда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 3:2 ҳисобида зафар қучишди. Шу тариқа наманганликлар "Металлург"га қарши сафардаги ўйинлардаги омадсиз серияга барҳам беришди.

"Лочинлар" сўнгги бор 2010 йилда Бекободда ғалаба қозонишганди. Охирги 4та ўйинда "Навбаҳор" бу рақиб майдонида хатто гол ҳам ура олмаётган эди.  


Бекободда ўтган сўнгги олти учрашув:
08.08.2015 «Металлург» - «Навбаҳор» 2:3
12.04.2014 «Металлург» - «Навбаҳор» 2:0
04.08.2013 «Металлург» - «Навбаҳор» 2:0
21.04.2012 «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0
05.11.2011 «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0
10.04.2010 «Металлург» - «Навбаҳор» 0:2

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia