UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  10 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  1 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  31 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0

"Насаф"га керак эмаслигимни айтишди, Абрамовнинг қўнғироғи "Динамо"га ўтишимга етарли бўлди" - Марко Станоевич Янгиликлар

"Насаф"га керак эмаслигимни айтишди, Абрамовнинг қўнғироғи "Динамо"га ўтишимга етарли бўлди" - Марко Станоевич

"Динамо" 2025 йилга таркибни шакллантиришда легионерлар хизматидан ҳам фойдаланмоқда.

5 йил давомида "Насаф"да тўп тепган Марко Станоевич янги мавсумда самарқандликлар либосини кияди. Сербиялик ярим ҳимоячи "аждарлар" сафини тарк этиши ва янги жамоаси ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Насаф"га илк бор 2020 йил келгандингиз. 5 йил легионер учун катта вақт. Жамоани тарк этишда кимнинг қарори кўпроқ устунлик қилди?

- Албатта битта жамоада шунча вақт ўйнаш ёқимли. Бу кичик муддат эмас. Қашқадарёда ўзимни уйимдагидек ҳис қилдим. Лекин қарорни мураббий ва раҳбарият қабул қилди. Жамоага бошқа керак эмасдим.   

- Чемпион сифатида тарк этиш "Насаф"даги фаолиятингизни юқори нуқтаси бўлдими?

- Билсангиз орада оғир жароҳат олиб 6-7 ойга сафдан чиқдим. Бу мен учун қийин давр эди. Мураккаб даврни ортда қолдириб яна майдонга қайтганимни ўзим учун "Насаф"даги чўққи деган бўлардим. 2024 йилда эса бизга етишмаётган ягона соврин чемпионликни қўлга киритдик. 

- Сизни "Динамо"га Драган Черан тавсия қилганини айтишди. Аслидачи?

- Рўзиқул Бердиев ўз қарорини айтгач бошқа вариантларни кўриб чиқа бошладим. Шу вақтда Вадим Абрамовдан қўнғироқ бўлди. "Динамо"га ўтиш таклифини билдирди. Мен йўқ дея олмадим.

- Бир неча йил олдин ОКМК сизни ўзида кўришни истаганди...

- Ўша пайтда бундан ташқари қолган клублардан ҳам чорлов олгандим, лекин "Насаф"дан кетгим келмаган. Мени бу клубда барча нарса қониқтирарди. 

- Янги жамоангизда қайси рақамни олишни режалаштиргансиз?

- Агар танлаш имконияти берилса 88-рақамни танлайман.

- "Динамо" йиғинига қачон келиб қўшиласиз?

- Эртадан жамоа сафида машғулотларни бошлайман. 

- Самарқандда мақсад аввалги жамоангизникидан фарқ қилиши табиий...

- Мен доим ўйнаган жамоаларимга фойда келтиришни, ютуқларга ҳиссамни қўшишни истайман. Ўйлайманки, Самарқандда ҳам яхши таассурот қолдираман.


Қизиқарли фактлар, маълумотлар бу ерда  → Pressball | Abdulaziz Iskandarov

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика