UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18

"Насаф": Ёш футболчиларимиз Бахтиёр Давлатов хотира турнирида иштирок этишади Янгиликлар

"Насаф": Ёш футболчиларимиз Бахтиёр Давлатов хотира турнирида иштирок этишади

Халқимизда хотира муқаддас деган ибора мавжуд. Ўтганларни ёдга олиш, улар амалга ошириб кетган ишларини эслаш жуда яхши одат.

Бахтиёр Давлатовни мамлакатимиз футбол ишқибозлари яхши эслашади. Янгиерда туғилиб ўсган Бахтиёр Давлатов 36 ёшида футболчилик фаолиятини тугатганди. Шундан бери “Машъал”, кейинчалик “Янгиер” жамоасида маъмур сифатида ишлаб келаётганди. Бахтиёр Бойжонович ҳаёт бўлганида 48 ёшни қарши олган бўлар эди. Айниқса унинг воҳамиз футболига қўшган ҳиссаси ҳам эътирофга лойиқ. Унинг “Машъал” ва “Насаф” жамоалари сафида кўрсатган ёрқин ўйинлари ҳамон мухлислар ёдида.

Ўз вақтида “Янгиер”, “Косонсой”, “Металлург” сингари клубларда ҳам тўп сурган иқтидорли ҳужумчи Бахтиёр Давлатов 2013 йил оламдан ўтган эди.

Янгиер шаҳрида кейинги йилларда ташкил этилаётган Бахтиёр Давлатов хотира турнири оммавийлашиб бормоқда. Бу турнирга қизиқиш йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мазкур турнирда “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиларидан иборат жамоаларимиз ҳам фаол иштирок этиб келишади.

Бугун эрта тонгда Жасур Ибрагимов ва Умар Раҳматиллаев мураббийлик қилаётган 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиздан иборат жамоамиз Янгиер шаҳрига жўнаб кетишди. Улар бу йил ҳам хотира турнирида иштирок этишади. Ўйинлар Янгиердаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика