«Насаф» уч нафар футболчи билан шартномани узайтирди
22 янв 2021 23:25
Янгиликлар
«Насаф» уч нафар футболчи билан шартномани узайтирди
Ҳусайн Норчаев, Абубакрризо Турдиалиев ҳамда Муродбек Хўжамбердиев билан ўртадаги шартнома муддатлари 2023 йил охиригача узайтирилди. Ўзингизга маълум, ўтган мавсумда Ҳусайн Норчаев учала жамоамиз таркибида ҳаракат қилиб, ҳар учала жамоа билан ҳам соврин ютган футболчига айланганди. Норчаев дебют мавсумдаёқ Суперлигада учта гол уришга эришган. Абубакрризо Турдиалиев ҳам Суперлигада иккита голга ҳаммуаллифлик қилди. Жамоамизнинг яна бир умидли футболчиси Муродбек Хўжамбердиевни Суперлигадаги ўйинлари билан мухлислар кўнглидан жой олди деб бемалол айтиш мумкин.
«Насаф» футбол клуби раҳбарияти ҳозирги кунда бир қатор етакчи футболчилар Марко Станоевич, Бобир Абдихолиқов ҳамда Шароф Муҳитдинов билан ҳам музокара олиб бормоқда. Музокаралар якунланганидан сўнг сиз азиз мухлисларга бу ҳақида маълумот берамиз", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.
Абубакризо Турдиалиев
Ҳусайин Норчаев
Муродбек Хўжамбердиев
Фикрлар