

Тақдимот маросими эртага, 20 февраль куни соат 9:30 Қарши Марказий стадионида ўтказилади. Унда жамоамизнинг янги футболчилари – Санжар Қувватов, Илдар Маматказин, Сайдулла Раҳматов, Дилшод Раҳматуллаев ва черногориялик Деян Больевич иштирок этишади. Шунингдек, жамоа бош менежери Шамил Ярулин ва бош мураббий Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб қайтаришади.
Барча оммавий ахборот воситалари ходимларини ушбу тадбирга таклиф этамиз.



