UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

“Насаф” “Сумгаит”ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

“Насаф” “Сумгаит”ни мағлубиятга учратди

Теглар :  НасафСумгаит
“Насаф” Анталияда тўртинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафар жамоага Озарбайжоннинг “Сумгаит” жамоаси рақиблик қилди.

“Сумгаит” жамоаси 2010 йили ташкил этилган бўлиб, 2011 йилдан Озарбайжон премьер лигасида иштирок этиб келмоқда. Жамоага маҳаллий мутахасис - Самир Аббасов мураббийлик қилади.
 
Мураббийлар бугунги учрашувда легионер ўйинчиларни майдонга туширишмади. Улар дам олишди ва учрашувни захира ўриндиғида томоша қилишди.  Қуйида  учрашувда майдонга тушган таркиб билан танишинг.
 
“Насаф”: Санжар Қувватов (Умид Эргашев 80), Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Мақсуд Каримов (с), Фарруҳ Сайфиев (Нажмиддин Нормуродов), Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев (Бахром Абдураҳимов 55), Сирожиддин Қўзиев (Одил Ҳамробеков 46), Ислом Кенжабоев (Шароф Муҳитдинов 70), Бобир Абдухолиқов, Шахбоз Эркинов (Дилшод Хушбаков 80).   
 
Ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлса ҳам бугунги учрашув курашларга бой бўлди. Жамоа рақибини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида майдонга тушган Шароф Муҳитдинов, учрашувнинг 76-дақиқасида “Сумгаит” дарвозасини ишғол қилди. Ушбу голга "Насаф"нинг тажрибали ҳужумчиси Шахбоз Эркинов асисентлик қилди.
 
Шундай қилиб, "Насаф" ўтказилган тўртта назорат учрашувида ҳам бир хил 1:0 ҳисобида рақибларини мағлубиятга учратди.
 
Жамоа навбатдаги назорат учрашувини Украинанинг “Карпати” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 18 январь куни ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика