UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  1 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  2 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  5 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  1 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  12 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  5 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  2 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  9 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  4 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  11

"Насаф": Қадрли инсонларимиз эъзозланди Янгиликлар

"Насаф": Қадрли инсонларимиз эъзозланди

Теглар :  Насаф
Бугун юртимизда хотира ва қадрлаш куни нишонланмоқда.


Иккинчи жаҳон урушида ўзининг навқирон ёшлигини жангоҳларда, уруш оловларида ўтказган боболаримизнинг, у ерларда жонини фидо қилган қаҳрамонларимизнинг хотирасини ҳурмат қилиш – биз авлодларнинг бурчимиздир.

Шунингдек уруш ортида кечани кеча демай, кундузни кундуз демай, оч-наҳор тинмасдан меҳнат қилган боболаримиз ва момоларимизнинг жасорати ва қаҳрамонлиги доимо хотиримизда. Ҳозирги пайтда мустақил Ватанимизда қарилик гаштини сўраётган бундай ҳурматли инсонларни қадрлаш эса, инсонийлик бурчимиздир.

9-май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Насаф” ПФК раҳбарияти ташаббусига кўра, шундай инсонларни йўқлаш, уларга ҳурмат бажо келтириш, қадрлаш анъанага айланиб қолган.

Бугун “Насаф” ПФК вакиллари ва бир гуруҳ футболчилар, Қарши шаҳрида истиқомат қилаётган ва иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига ташриф буюришиб, уларга чуқур ҳурмат бажо келтириишди.

Шундай қадрли инсонларимиздан бири - Рашид бобо Умаровдир. У киши иккинчи жаҳон урушини Прагада ниҳоялаб, ўз она юртига қайтиб келганлар. Ҳозирги пайтда мустақил юртимизда қарилик гаштини сурмоқдалар. Вакилларимиз у кишига чуқур ҳурмат бажо келтиришди ва совға-саломлар топширишди. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика