UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  7 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  1 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  6 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  6 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  5 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  10 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0

“Насаф” мухлислари Фарғонага жўнаб кетишди Янгиликлар

“Насаф” мухлислари Фарғонага жўнаб кетишди

Бугун Фарғонада Олий лига 10-турининг марказий учрашувида “Нефтчи” ва “Насаф” ўзаро куч синашади. Ушбу учрашув нафақат турнинг марказий учрашуви балки, хорижий футбол термини билан атаганда ҳақиқий дерби бўлишига ҳам шубҳа йўқ.

Ана шу учрашувда “Насаф”га далда бўлиш учун кеча кўп сонли футбол ишқибозлари Фарғона шаҳри томон йўлга чиқишди.

Шу ерда алоҳида таъкидлаш жоизки, “Насаф”нинг ОЧЛдаги деярли барча ўйинларида Фарғоналик футбол ишқибозлари ҳақиқий ишқибозлик қилишди. Водийлик мухлислар “Насаф”нинг сафардаги ва ўз майдонидаги учрашувларга ҳам масофа жуда узоқ бўлсада, келиб томоша қилишди. Бу албатта таҳсинга ва эҳтиромга сазовордир.

Иккала вилоят мухлисларида аллақачон дўстлик ришталари ҳам ривожланиб кетган. Шунинг учун йўл узоқ бўлса ҳам, воҳалик мухлислар Фарғонага футболга, дўстлар ҳузурига йўл олишди. Бу кейинги пайтда анъана тусига кириб бормоқда.

Бугун эса, ҳар иккала жамоа мухлислари ўз севикларига мухлислик қилишади. Уларга омад тилаб қоламиз!

Зиёдулла Сафаров.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика