UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15Суперлига-2026. Бош мураббийлар кимлар?   0 16:10"Моуринью ўзининг нишонлашларини унутиб қўйдими?" — Собиқ ҳакам Итурральде Винисиуснинг сариқ карточкаси сирини очиб берди  1 15:52Расман: Иззатилло Абдулҳақов — "Машъал" футболчиси  1 15:35"Ирқчиликни оқлаб бўлмайди!" — Зеедорф Моуриньюнинг Винисиус ҳақидаги гапларини хато деб атади  2 15:01"Бу ЖЧни Месси ютган, сен эмас!" — Снейдер Отамендининг Винисиусга қилган қилиғини масхара қилди  8 14:58Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги энг ёш мураббийни биласизми?  4 14:15"Моуринью — иккиюзламачи!" — Каррагер Винисиусни ҳимоя қилиб, Жозенинг "эски гуноҳлари"ни эслатди  12 14:01"У ўйнаган ҳар бир стадионда нимадир содир бўлади!" — Моуринью Винисиуснинг хулқ-атворини танқид қилди  11 13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  26 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  25 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  2 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  13 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0

"Насаф": "Металлург" билан ўйинга 1 кун қолди Янгиликлар

"Насаф": "Металлург" билан ўйинга 1 кун қолди

Теглар :  НасафОлий лига
"Насаф" жамоаси ўз қароргоҳида "Металлург" билан бўладиган ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқда.

 

Кеча жамоамиз аъзолари ўзларининг навбатдаги машғулотларини ўтказишди.

Рўзиқул Бердиев бошчилигида ўтган машғулотларнинг асосий қисмида футболчиларимиз турли хил комбинацион ўйин ташкил этиш, дарвозаларга зарба бериш бобида меҳнат қилишди.

"Металлург" билан ўйинга тобора оз муддат қолмоқда. Футболчиларимиз буни ҳис қилган ҳолда Бекободда бўладиган баҳсга жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

Ушбу беллашувни жамоамизнинг икки нафар ҳимоячилари Шуҳрат Муҳаммадиев ва Ҳамза Каримов ўтказиб юборишади. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг огоҳлантиришлари сони тўрттага етганлиги сабабли мураббий унинг хизматидан фойдалана олмайди. Ҳамза Каримов эса ҳозирда жароҳатини даволаш билан банд.

Ҳамза Каримов кейинги ҳафта ўрталаридан машғулотларга киришиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 24-тури доирасидаги "Металлург"га қарши ўйин 30 сентябрь куни Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика