UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  43 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

"Насаф": Мавсум якунланди. Тўққизинчи бронза ва Ўзбекистон кубоги Янгиликлар

"Насаф": Мавсум якунланди. Тўққизинчи бронза ва Ўзбекистон кубоги

Теглар :  Насаф
Кечаги "Машъал"га қарши ўйиндан сўнг навбатдаги мавсум ҳам расман якун топди.


Жамоамиз кетма-кет учинчи маротаба чемпионатимизнинг бронза медалларига эга чиқди.
Умуман ушбу мавсумда "Насаф" учта фронтда ҳаракат қилди.
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоамиз Осиё чемпионлар лигасида, Олий лига ва Ўзбекистон кубогида қизғин кураш олиб борди.
Осиё чемпионлар лигасида вазифа уддаланмаган бўлсада, жамоамиз ўзбек клублари ичида энг яхши кўрсаткичга эга бўлишди. Фақатгина голлар нисбатига кўра амалдаги финалчи Дубайнинг "Ал Аҳли" жамоаси гуруҳдан чиқди.
"Насаф" ОЧЛда ўтказилган 6 ўйиндан иккитасида ғалаба қозонди, иккита дуранг ўйнади ва яна шунча баҳсда имкониятни бой берди.

Ўзбекистон кубоги баҳсларида эса жамоамиз клуб тарихида илк бор бош совринни ўз музейига олиб келишга муваффақ бўлди. Бу йўлда "Оқ-Тепа", "Пахтакор-2", "Локомотив" ва финалда "Бунёдкор" жамоаси доғда қолдирилди ва Ўзбекистон кубоги жамоамизга насиб этди.

Олий лигада эса "аждарлар" ўтказилган 30 учрашувдан 19тасида ғалаба нашидасини суришга муваффақ бўлишди. Бешта ўйинда дуранг ўйнаган жамоамиз, қолган олтита ўйинда мағлубиятга учради. Якунда 62 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг учинчи поғонасидан жой олди.
Бу билан жамоамиз ўз тарихида тўққизинчи бронзага эга чиқди ва рекорд қайд этди. Бунга қадар ҳали ҳеч бир жамоа чемпионатимизда тўққиз маротаба бронза медалларини тақишга улгурмаган эди.

"Насаф" жамоасининг 2015 йилдаги статистикаси:

Ўйин: 43
Ғалаба: 27
Дуранг: 7
Мағлубият: 9
Тўплар нисбати: 68-29

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика