UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  3 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  2 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  14 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  11 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  1 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  22 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  8 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  3 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0

"Насаф": Мақсуд Каримовни табриклаймиз! Янгиликлар

"Насаф": Мақсуд Каримовни табриклаймиз!

Бугун "Насаф" жамоасининг моҳир ҳимоячиси, кўп йиллардан буён жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган содиқ футболчиларидан бири - Мақсуд Каримовнинг туғилган куни.

Мақсуд Каримов 2008 йилда "Насаф"нинг асосий таркибида илк марта майдонга тушган. Хоразмликларга хос меҳнатдан қўрқмайдиган, ўз устида тинмай ишлайдиган Макс “Насаф” жамоасида ўз ўрнига эга бўлди, мураббийлар ишончини қозонди.

"Насаф"нинг эришган ютуқларда Мақсуднинг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Ушбу футболчимиз ўзининг садоқатли меҳнати билан ва мазмунли ўйинлари билан футбол ишқибозларининг эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.

Футболда кам баҳоланиб, кўп меҳнат ва маъсулият талаб этадиган ҳимоячиликни танлаган  Мақсуд Каримов "Насаф"да фаолият юритиб, кам бўлмади. Уни "Насаф" футбол клуби жамоаси чуқур ҳурмат қилади. У доимо мухлислар ардоғида.

Мана шундай севимли ўйинчимизнинг бугунги таваллуд айёми билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва ходимлари ҳамда барча мухлислари номидан самимий табриклаймиз. Мақсудга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Тилагимиз турмуш ўртоғи билан вояга етказаётган фарзандларини камолини, бахтини кўриб юриш насиб этсин.

Ўйлаймизки, у келгусида ҳам жамоамиз ютуқларига муносиб ҳиссасини қўшаверади.   

Мақсуджон, туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин!

"Насаф" ПФК жамоаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика