

“Спорт” ТВнинг Қашқадарё вилояти бўйича мухбири Зафар Жўраевнинг маълум қилишича, учрашувни тасвирга олувчи техник гуруҳ аъзолари бугун Қарши шаҳрига ташриф буюришади.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Локомотив” баҳси 12 август куни соат 19:30 да Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда бошланади. Учрашув 12 август куни соат 22:10 дан бошлаб “Спорт” телеканали орқали эфирга узатилиши режалаштирилган.



