UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  5 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  24 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

"Насаф" лагеридан "қайноқ" хабарлар: Легионерлар, Ғаниевга келаётган таклифлар ва бошқа Янгиликлар

"Насаф" лагеридан "қайноқ" хабарлар: Легионерлар, Ғаниевга келаётган таклифлар ва бошқа

Теглар :  Насаф
Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов "Насаф"даги ҳолат бўйича хабар беради.

Аввал хабар берганимиздек, "Насаф"ни барча легионерлар (Игорь Голбан, Славко Лукич, Драган Черан ва Жаҳонгир Алиев) тарк этишган. Маҳаллий футболчилар эса жамоа билан биргаликда Суперлиганинг иккинчи қисмига тараддуд кўришмоқда.

"Насаф" легионерларга катта маош тўлай олмагани учун ўртадаги шартнома ўзаро келишувга кўра бекор қилинган.

Маҳаллий футболчилардан Сайдулло Раҳматов ва Умар Эшмуродовга АГМК томонидан қизиқиш бўлган. Лекин "Насаф" уларни ўз таркибида сақлаб қолишни маъқул топди. Маҳаллий футболчилардан фақатгина Жасур Ҳасанов анча аввал жамоа билан хайрлашганди. Қолган барча футболчилар мавсумни қолган қисмини "Насаф"да ўтказишлари кутилмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасидан таклиф олган футболчилардан бошқа барча айни пайтда Қаршидаги клуб қароргоҳида шуғулланишмоқда. Рўзиқул Бердиев жамоани 20 июн куни йиғган ва қўл остидаги футболчилар билан Суперлиганинг иккинчи даврасига тараддуд кўрмоқда. Шунингдек, жамоа селекция ишларини ҳам олиб бормоқда. Таркибда янги футболчилар пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли йўқ эмас.

Азиз Ғаниевга Испания, Туркия ва Австриядан таклифлар келган

"Насаф"да ҳозирча Азиз Ғаниев масаласи кун тартибида очиқ турибди. Азиз Ғаниевга аввалроқ "Пахтакор" жамоасидан жиддий қизиқиш бўлганди. Аммо томонлар музокара давомида аниқ тўхтамга кела олишмагач, Шота Арвеладзе ушбу трансфердан воз кечишга қарор қилган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Насаф" Ғаниев учун жуда катта миқдорда пул талаб қилган.

Азиз Ғаниевга ҳозирда хориж клубларидан бир нечта таклифлар келиб тушган. Туркия, Испания ва Австрия клублари "Насаф"га Ғаниев борасида расман таклиф юборишган. Айни пайтда "Насаф" ушбу таклифларни ўрганиб чиқмоқда. "Насаф" Азиз Ғаниевни клуб учун фойдали бўлган катта маблағ эвазига қўйиб юбормоқчи.

Шуни ҳам қайд этиб керакки, "Насаф"даги молиявий ҳолат тез орада яхши томонга ўзгариши кутилмоқда.

Рейтинг: +83   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика