UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  54 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  8 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  7 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  26 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  66 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  4 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  1 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70

"Насаф" лагеридан дарак Янгиликлар

"Насаф" лагеридан дарак

Теглар :  "Насаф"
Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни клуб қароргоҳида давом эттирмоқда.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа 14 июлдан бошлаб Қаршида йиғилган ва иккинчи даврага тараддуд кўрмоқда. "Насаф" мураббийлар штаби жамоага легионер олиб келиш борасида селекция ишларини давом эттирмоқда. Ҳозирча изланаётган хорижлик футболчилар ичидан малакали ўйинчини топиш чўзилмоқда. Аммо селекцион ишлар давом этмоқда. Агарда Рўзиқул Бердиев талабларига мос тушадиган легионер топилса, унда жамоа иккинчи даврага қадар таркибга хорижлик футболчини қўшиб олиши мумкин.

Клуб раҳбарияти жамоага легионер олиб келиш учун рухсат берган ва унга маош тўлашга ҳам ваъда берганди. Бироқ мураббийлар штабини талабларига мос тушадиган легионер топилиши давралар оралиғида қийинчилик туғдирмоқда.

Бугун интернетда пайдо бўлган миш-мишлар хусусидан мухлислар сайтимизга кўплаб мурожаатлар билан чиқишди. Бироқ Карлос Веланинг "Насаф" келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар асоссиз ва мутлақо нотўғри. Буни "Насаф" клуби вакиллари ҳам алоҳида таъкидлашди ва мухлисларни асоссиз хабар ёки миш-мишларга ишонмасликларини сўрашди.

"Насаф"да иккинчи даврада легионерлар пайдо бўлиши мумкин, агарда улар Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар штабига маъқул келадиган даражада бўлса. Акс ҳолда "Насаф" чемпионатни легионерларсиз ўтказади.

Жамоадаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, ҳозирча Бобир Давлатовдан бошқа клубни тарк этган футболчи йўқ. Маҳаллий футболчилардан ҳам янги номлар йўқ. "Насаф" 19 июль куни "Машъал"га қарши назорат ўйинини ўтказади ва шундан сўнг футболчиларга 1 кунлик таътил берилади.

21 июлдан эътиборан эса "Насаф" Суперлиганинг 14-тур доирасидаги "Сурхон"га қарши ўйинга тайёргарлик жараёнини бошлайди.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика