UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  1 17:09ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  0 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  1 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  1 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  12 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  1 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  1 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  4 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  3 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  5

“Насаф” клубига бронза медаллар топширилди Янгиликлар

“Насаф” клубига бронза медаллар топширилди

2013 йилги мавсумда олий лигада совриндорлар сафидан жой олган “Насаф” футболчиларига кеча бронза медаллари тантанали равишда топширилди.
Маросим аввалида Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Зафар Рўзиев футболчиларни табриклаб, келгуси мавсумда жамоа аъзолари фақат олтин медаллар учун курашишлари лозимлигини алоҳида таъкидлади.

-“Насаф” ўзига хос тарихга ва ўзига хос мавқега эга бўлган жамоа ҳисобланади. Якунланаётган мавсумда “Насаф” чемпионатни совриндорлар сафида якунлаб, минглаб мухлисларни хушнуд этди. Янги мавсумда жамоа олдида янада масъулиятли учрашувлар, мусобақалар кутиб турибди. Янги 2014 йилги мавсумда жамоа мамлакат биринчилиги беллашувида энг олий ўрини – олтин медалларни қўлга киритиш учун ҳаракат қилади. Бунинг учун биз, клуб ҳомийлари жамоага барча шароитларни яратиб беришади, дея таъкидлади вилоят раҳбари.

Шундан сўнг Ўзбекистон профессионал футбол лигаси раҳбари Фарҳод Магомедов ҳам бу мавсум “Насаф” учун омадли келганини ва янги мавсумда жамоа аъзолари бунданда юқори муваффақиятларга эришишларида омадлар тилади. Сўнгра “Насаф” футбол жамоаси аъзоларига чемпионат бронза медаллари тантанали равишда топширилди. Тадбир давомида бир қатор номинациялар бўйича жамоа ишқибозлари томонидан энг яхши деб топилган футболчиларга ҳам махсус совринлар топширилди. Жумладан, “энг яхши дарвозабон” номинациясида Элдорбек Суюнов, “энг яхши ҳимоячи” номинациясида Ботир Қораев, “энг яхши ярим ҳимоячи” номинациясида Шоҳруҳ Гадоев, “энг яхши ҳужумчи” номинациясида Азамат Алланиязов, “Жамоа тўпурари” номинациясида Артур Геворкян, “Мавсумнинг энг яхши футболчиси” номинациясида Илҳом Юнусов эътироф этилишди.
 
Маросимда "Шўртангазкимё" мажмуаси директори вазифасини бажарувчи Баҳром Мансуров, “Футбол шарҳи” кўрсатуви муаллифи Зафар Имомхўжаев,  Қарши нефт базаси директори Шоди Номозов ва бошқалар сўзга чиқишиб, жамоа аъзоларини чин дилдан табриклашди. Янги мавсумда янги ғалабалар ёр бўлишига тилак билдиришди.   

Шунингдек, тадбирда йил давомида жамоани қўллаб-қувватлаб келган бир қатор ишқибозлар, ташкилотларга “Насаф” футбол клубининг ташаккурномалари топширилди. Маросимда эл севган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларни хушнуд этди.

Маросимнинг тўлиқ фотогалереяси қуйидаги манзилда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика