

Миллий терма жамоамиз сафига уч нафар футболчиларимиз жалб этилгани боис, 19-тур доирасидаги “Сўғдиёна” билан бўладиган учрашув бошқа кунга қолдирилган эди.
Олий лигамизнинг навбатдаги 20-тур учрашувлари 7-9 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
“Насаф” 20 ва 21-тур учрашувларини ўз майдонида – “Марказий” стадионда ўтказади. Клубимиз ишқибозлари иккита қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишлари кутилмоқда.
Демак, 8 сентябрь жума куни “Насаф” – “Олмалиқ” жамоалари ўртасида баҳс бўлиб ўтади. 16 сентябрь шанба куни эса жамоамиз чемпионат пешқадами – Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади.




