"Насаф": Илҳом Шомуродов эртага ўйнайди

25 авг 2015, 23:55
"Насаф" клубининг твиттердаги расмий саҳифаси жамоа ҳужумчиси Илҳом Шомуродов сафга қайтганини маълум қилди.

"Насаф" ҳужумчиси Илҳом Шомуродов жароҳати туфайли "Бухоро"га қарши ўйинни ўтказиб юборганди.

Футболчи жароҳатидан фориғ бўлган ва эртага "Қизилқум" билан бўладиган баҳсга тайёр.

"Илҳом Шомуродов бугун ўйин олди машғулотларда тўлиқ иштирок этди ва эртага майдонга тушишга шай ҳолатда", - дейилади клубнинг твиттердаги расмий саҳифасида.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia