
Тошкент-Истамбул-Табриз йўналишида 7 соатлик парвоздан кейин футболчиларимиз Табриз марказидаги “Gosrarwsh” меҳмонхонасига жойлашишди. Бугун кечки пайт футболчиларимиз ушбу шаҳарди дастлабки машғулотларни ўтказишади. Эртага регламентга мувофиқ ҳар иккала жамоа менежерлари иштирокида митинг ва жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Бу ҳақда кейинроқ хабар берамиз.