UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  1 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  2 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  4 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  12 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0

"Насаф" ENTER Engineering компанияси билан 10 миллиард сўмлик шартнома имзолади Янгиликлар

"Насаф" ENTER Engineering компанияси билан 10 миллиард сўмлик шартнома имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2022 йилларда футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги № ПП-3610 сонли қарорининг ижроси доирасида ENTER Engineering компанияси "Насаф" клуби билан қиймати 10 млрд сўмни ташкил этадиган, 2020 йил сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Бу ҳақда ENTER Engineering матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу маблағлар "Насаф" клубининг моддий-техник, илмий-услубий базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш, ўқув-машғулот жараёнининг юқори сифатини таъминлаш, шунингдек, футболни кенг аҳоли ўртасида оммалаштириш ва тарғиб қилиш учун йўналтирилади.

"Насаф" жамоаси раҳбарияти ўз футбол мактаби базасида ёш футболчиларни тарбиялаш мақсадида легионер футболчилардан воз кечишга қарор қилди.
Таъкидлаш лозимки, айни вақтда қаршиликларнинг 12 нафар футболчиси Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси саналади. "Насаф" бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли ва энг машҳур клубларидан бири ҳисобланади.


Рейтинг: +120   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика