UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  1 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  2 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  1 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  2 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  2 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  3 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  19 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  2 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  10

"Насаф": Драган Черан ўйинларига бир назар Янгиликлар

"Насаф": Драган Черан ўйинларига бир назар

“Насаф” жамоаси сафига иккинчи даврадан келиб қўшилган сербиялик легионер футболчи Драган Черан ўзининг мазмунли ва фойдали ўйинлари билан мамлакатимиз футбол ишқибозларининг назарига тушди.

Келинг,  Драган Чераннинг ўтказган ўйинларига бир назар ташлайлик.

Драган шу пайтгача жамоа сафида чемпионат доирасидаги учрашувларда 11 марта майдонга тушди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 3 марта.

Чемпионат доирасидаги 11 учрашувда 10та гол киритди. Шулардан биттаси пенальтидан.

Кубок баҳсларида эса 3 учрашувда 1та гол киритди. Драган Черан жамоанинг 10та голига ҳаммуаллифлик ҳам қилди. У жамоанинг сўнгги ўтказган кетма-кет икки учрашувида майдонни голсиз тарк этмаяпти.

Драган жамоа сафидаги ўтказган 14 учрашувида 3 марта огоҳлантириш олди. У жами 996 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, шундан 792 дақиқаси чемпион баҳсларига тегишлидир.

Эсингизда бўлса, у дастлаб жамоа таркибида Ўзбекистон Кубогининг чорак финалининг “Насаф” – “Андижон” 2:1 жавоб учрашувида майдонга тушган эди.

Миллий чемпионат доирасидаги унинг биринчи расмий учрашуви эса “Шўртан” – “Насаф” 0:3 учрашуви саналади. Ушбу учрашувда у ўзининг дастлабки голини 69-дақиқада киритган эди.

Табиатан мулойим ва ҳазилкаш футболчи жамоа учрашувларида фаол ва тажаввузкор ўйин кўрсатиб, рақиб ҳимоячилари ҳамда дарвозабонларини доим таҳликага солиб келмоқда.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика