UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  2 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  12 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  22

"Насаф" Чемпионлар лигасида 11та гол урган ҳужумчи билан оғзаки келишувга эришди Янгиликлар

"Насаф" Чемпионлар лигасида 11та гол урган ҳужумчи билан оғзаки келишувга эришди

Теглар :  Насаф
Қаршининг "Насаф" жамоаси Марокаш чемпионатида фаолият юритиб келаётган танзаниялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

"Насаф" футбол клуби Марокаш чемпионати вакили "Видад" жамоаси ҳужумчиси Симон Мсува билан оғзаки келишувга эришди. Футболчи ҳужжатли ишлари якунига етгач, Қаршига етиб келиши режалаштирилган. Мсува Қаршига келгач, тиббий кўрикдан ўтиб жамоа билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Симон Мсува Танзания терма жамоасининг амалдаги футболчиси саналади. Ҳужумчи Марокашнинг "Дифаа Эл-Жадиди" ва "Видад" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Футболчи Марокаш чемпионатида 39та гол муаллифига айланган. Футболчи марказий ҳужумчи ва баъзан ҳужумкор вингер ролида тўп тепади.

Мсува Африка Чемпионлар лигаси тўрт мавсумда 18 ўйинда 11 гол уришга эришган. Шунингдек, Симон Танзания терма жамоаси футболчиси саналади. Мсува Жаҳон чемпионати саралаш босқичида 6 ўйинда 3та гол уриб, Рияд Марез, Осимен, Мбокани, Фегули, Мане каби футболчилар билан бир қаторда тўпурарлар пойгасида курашди. Мсува терма жамоа сафида жами 17та гол урган.




Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика