UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  0 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  0 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  5 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  4 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  15 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  25 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  8 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3

“Насаф” бугун “Шўртан” билан назорат учрашувини ўтказади Янгиликлар

“Насаф” бугун “Шўртан” билан назорат учрашувини ўтказади

Теглар :  Насаф
Иккинчи даврага Қарши шаҳрида ҳозирлик кўраётган “Насаф” футболчилари бугун Тошкентда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари 17 июлдан бошлаб Қарши шаҳрида кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда. Аввал хабар берганимиздек, жамоа таркибини расман Ботир Қораев ва Илҳом Юнусов тарк этишди. Шунингдек, етти нафар футболчи – Элдорбек Суюнов, Илҳом Шомуродов, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Шоҳрух Гадоев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Аъзамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида машғулотларда иштирок этишмоқда. Жамоанинг словениялик легионери Рок Рой сафга қўшилган бўлса, жамоа сардори Артур Геворкян тез орада таътилдан сафга қайтади. Жамоа мураббийлар штаби айни пайтда Ўзбекистон жамоалари орасидан ҳужумчи излашмоқда. Янги мавсум бошлангунига қадар таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин.

“Насаф” – “Шўртан” жамоалари назорат учрашуви бугун, 24 июль куни “Бунёдкор” стадиони машғулотлар майдонида соат 19:00 да ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика