UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  8 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  3 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  4 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  9 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  23

"Насаф" билан ўйин пайтида шифохонага олиб кетилган Муҳаммадиевнинг оёғи синди Янгиликлар

"Насаф" билан ўйин пайтида шифохонага олиб кетилган Муҳаммадиевнинг оёғи синди

Суперлига 10-тур доирасидаги "Насаф" - "Локомотив" (0:1) учрашувининг биринчи бўлимида жароҳат олган Шуҳрат Муҳаммадиевнинг оёғи синган.

Бу ҳақда клуб шифокори Аброр Пирриев сайтимизга маълум қилди.

"Насаф" - "Локомотив" учрашувининг 31 дақиқасида рақиб жарима майдончаси ичида тўп учун курашда "темирйўлчилар" қанот ҳимоячиси Муҳаммадиев ерга қалтис йиқилиши натижасида, ўнг оёқ кичик болдирининг пастки учдан бир қисмини ёпиқ синиб, жойидан силжиши ва ушбу товоннинг ярим чиқиши ташхиси билан жароҳат олди. Яъни, футболчининг оёғи синган. Зудлик билан шифохонага юборилган футболчи тиббий текширувдан ўтказилган ва оёғи гипс қилинди, яъни боғлам қўйилган. 

Тахминларга кўра, Муҳаммадиев тахминан 4 ой ичида машғулотларга қайтиши мумкин. Яъни, футболчи камида октябрь ойига қадар сафдан чиққан.

Сайтимиз ва футбол мухлислари номидан Шуҳрат Муҳаммадиевга мустаҳкам соғлик тилаб, тезроқ яшил майдонга қайтишини тилаймиз!

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика