UZ

Сўнгги янгиликлар

23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49

“Насаф” – “Ал-Айн” ўйинини Ким Донг Жин бошқаради Янгиликлар

“Насаф” – “Ал-Айн” ўйинини Ким Донг Жин бошқаради

Теглар :  НасафАл Айн
Осиё чемпионлар лигасининг 5-турида жамоамиз Бирлашган Араб Амирлигининг “Ал-Айн” клубини ўз майдонида қабул қилади.

Учрашув 19 апрел сешанба куни Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда, соат 19:30да бошланади.

Ушбу учрашувни мамлакатимиз футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Жанубий Кореялик ҳакам - Ким Донг Жин бошқаради.

Унга қанотларда ҳамюртлари Банг Ги Ёл ва Сонг Бонгкуэнлар ёрдам беришади. Учрашувдаги тўртинчи ҳакам сифатида Суриялик ҳакам Маъсуд Туфайлиҳ ишлайди. Ҳакамлар ишини Саудия Арабистонидан Халил Иброҳим Алҳамди назорат қилади. Учрашув комиссари этиб, Ҳиндистонлик  Руфус Принс тайинланган.

Осиё чемпионлар лигаси-2016 5-тур.

19 апрел, сешанба

 

“НАСАФ” (Ўзбекистон) – “АЛ-АЙН” (БАА)

Қарши ш., “Марказий” стадион. Соат 19:30да

Бош ҳакам:  Ким Донг Жин (Ж.Корея)

Қанот ҳакамлари:  Банг Ги Ёл, Сонг Бонгкуэн (иккаласи ҳам-Ж.Кореядан)

Захира ҳаками:  Маъсуд Туфайлиҳ (Сурия)

Назоратчи:  Халил Иброҳим Алҳамди (Саудия Арабистони)

Учрашув комиссари:  Руфус Принс (Ҳиндистон)

 

Футбол ишқибозларининг ёдида бўлса, Ким Донг Жин илк марта Қаршига  2011 йили ташриф буюрган ва у ОФК Кубоги-2011 финал учрашувини бошқарган эди. Учрашувда ўзингизга маълум, жамоамиз Қувайтнинг “Қувайт СК” клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритган эди.

Ким Донг Жин бундан ташқари мамлакатимиз клублари иштирокидаги 11та учрашувда ҳам бош ҳакам сифатида ишлаган.

Ушбу ҳакам, 2014 йилги Ўзбекистон Кубоги финалида “Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувини ҳам бошқарган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика