"Насаф" 2025 йил Элит ОЧЛда дебют қилади
01 ноя 2024 18:51
Янгиликлар
"Насаф" 2025 йил Элит ОЧЛда дебют қилади
Қаршининг "Насаф" клуби Суперлиганинг 23-турида "Локомотив"ни сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан аввал чемпионликка эришди.
Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" клуби 2025/2026 йилги Элит Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқишди. Таъкидлаш лозимки, Ғарб минтақасида йўлланмага эга чиққан дастлабки клубга айланди.
Шарқ минтақасида Корея Республикаси чемпиони "Ульсан ХД" клуби ҳам кейинги мавсум Элит ОЧЛда иштирок этиши аниқ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ўтган йил Ўзбекистон кубогини қўлга киритгани учун бу мавсум ОЧЛ2 мусобақаси гуруҳ босқичида ўйнамоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар