UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35"Осасуна" — "Реал" 1:0 (матнли трансляция)  12 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  5 21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  3 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  19 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  7

Нарзуллани туғилган куни билан табриклаймиз! Янгиликлар

Нарзуллани туғилган куни билан табриклаймиз!

Бугун сайтимизнинг энг фаол ижодкорларидан бири Нарзулла Сайдуллаевнинг туғилган куни.

Нарзулла бугун 24 ёшни қарши олди. Фурсатдан фойдаланиб, www.championat.asia, www.olamsport.com, www.fifa.uz сайтлари ҳамда “Футбол Экспресс” газетаси ижодкорлари номидан ҳамкасбимизни таваллуд айёми билан табриклаймиз. Нарзуллага узоқ умр, бахт-саодат ва сиҳат-саломатлик тилаймиз. Ота-онаси, ёру-биродарлари ҳамда қариндошлари бахтига доим соғ-омон бўлиб юрсин.

Ўқувчиларимиз жуда яхши билишади, Нарзулланинг www.championat.asiaда тутган роли жуда катта. У кечаю-кундуз тиним билмай ишлайди. Ўзбек футболига оид янгиликларни доим тезкорлик билан бериб боради. У ҳам журналист, ҳам таржимон, ҳам сайт админи, ҳам яхши суҳбатдош – бир сўз билан айтганда ҳар томонлама етук йигит. Қизлар кўпинча мана шундай йигитлар билан танишишни орзу қилишади.

Лекин Нарзулла ҳеч сир бой бермайди. Унинг учун оила ва иш бирламчи. У ўз касбини ниҳоятда севади. Сайтимиз ривожи учун тинмай жон койитиб меҳнат қилади. Яна бир бор журналист дўстимизни туғилган куни билан табриклаймиз. Нимаики орзулари бўлса, барчаси амалга ошишига тилакдошмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика