UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Нарзуллани туғилган куни билан табриклаймиз! Янгиликлар

Нарзуллани туғилган куни билан табриклаймиз!

Бугун сайтимизнинг энг фаол ижодкорларидан бири Нарзулла Сайдуллаевнинг туғилган куни.

Нарзулла бугун 24 ёшни қарши олди. Фурсатдан фойдаланиб, www.championat.asia, www.olamsport.com, www.fifa.uz сайтлари ҳамда “Футбол Экспресс” газетаси ижодкорлари номидан ҳамкасбимизни таваллуд айёми билан табриклаймиз. Нарзуллага узоқ умр, бахт-саодат ва сиҳат-саломатлик тилаймиз. Ота-онаси, ёру-биродарлари ҳамда қариндошлари бахтига доим соғ-омон бўлиб юрсин.

Ўқувчиларимиз жуда яхши билишади, Нарзулланинг www.championat.asiaда тутган роли жуда катта. У кечаю-кундуз тиним билмай ишлайди. Ўзбек футболига оид янгиликларни доим тезкорлик билан бериб боради. У ҳам журналист, ҳам таржимон, ҳам сайт админи, ҳам яхши суҳбатдош – бир сўз билан айтганда ҳар томонлама етук йигит. Қизлар кўпинча мана шундай йигитлар билан танишишни орзу қилишади.

Лекин Нарзулла ҳеч сир бой бермайди. Унинг учун оила ва иш бирламчи. У ўз касбини ниҳоятда севади. Сайтимиз ривожи учун тинмай жон койитиб меҳнат қилади. Яна бир бор журналист дўстимизни туғилган куни билан табриклаймиз. Нимаики орзулари бўлса, барчаси амалга ошишига тилакдошмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика