Нарзулла Сайдуллаев: "Металлург" ва "Андижон" бугун қора анъанани бузишлари мумкин"
12 апр 2014 15:36
Янгиликлар
Нарзулла Сайдуллаев: "Металлург" ва "Андижон" бугун қора анъанани бузишлари мумкин"
Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган ўйинлардан олдин сайтимиз ходимлари ўз фикрларини билдиришди.
"Металлург" - "Навбаҳор". Ўйинда Рустам Мирсодиқов шогирдларининг иродали ғалабасини кутаяпман. Бекобод клуби ўз майдонида мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритишини тахмин қиламан.
"Сўғдиёна" - "Бухоро". Ушбу учрашувга тахмин қилиш жуда оғир. "Сўғдиёна" ҳозир оғир аҳволда, "Бухоро"нинг кайфияти яхши. Балки баҳсда ғолиб аниқланмас. Менимча Файзиев - Гесс тўқнашуви дуранг билан тугайди.
"Андижон" - "Динамо". "Бургутлар" 5-турга келиб мавсумдаги биринчи голларини уришларини кутаяпман. Лекин бу "Андижон" ғолиб бўлади дегани эмас. "Динамо" водийдан 3 очко билан қайтиши мумкин.
"Қизилқум" - "Машъал". Баҳсда мезбонларнинг имкониятини юқори баҳолаяпман. Юрий Лукин шогирдлари ғалаба қозонишлари мумкин. Учрашувда кўп гол бўлмаса керак.
"Пахтакор" - "Олмалиқ". Исталган натижа қайд этилиши мумкин бўлган ўйин. Қизиқарли кечиши кутилаётган ўйин. Тахмин қилиш жуда қийин. 2013 йил Игорь Шквирин шогирдлари ҳар иккала баҳсда "шерлар"ни таслим қилишган. Лекин "Олмалиқ" ўтган йилги натижасини такрорлай олмаса керак. Ёки дуранг, ёки "Пахтакор" ғолиб бўлиши мумкин.
Нарзулла Сайдуллаев.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар