UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  0 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  0 16:39Про лига. "Жайхун" – Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  4 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  3 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  13 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  8 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  17 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0 12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  23 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  4

Нарзулла Сайдуллаев: "Мен "CA"га қандай келганман?" Янгиликлар

Нарзулла Сайдуллаев: "Мен "CA"га қандай келганман?"

Янги 2015 йил кириб келишига ҳам саноқли соатлар қолмоқда.
Байрам туҳфаси сифатида сайтимиз ўқувчиларига янги лойиҳани тақдим этамиз. Лойиҳа Мен CAга қандай келганман? деб номланади ва унда сайт ижодкорларининг қандай қилиб championat.asiaга келишгани ҳақида сўз боради.

"Футболга 11 ёшимдан буён қизиқаман. 2001 йил бўлиб ўтган Ўзбекистон - Хитой Тайпеи 7:0 учрашуви туфайли футболга қизиқиб қолганман. Ўша ўйинда боши билан 4та гол урган Жаъфар Ирисметов ҳозирга қадар мен учун энг яхши футболчи бўлиб қолади. Сабаби айнан у туфайли ҳозир "Мен "CA"га қандай келганман" номли мақолани ёзаяпман.

Мактаб даврларидан бошлаб футболга оид газета, журналларни сотиб олардим. Уларни йиғиб борардим. Ўйинларни қолдирмасдан кўриб борардим, 2002 йилги Жаҳон чемпионатини маза қилиб томоша қилганман. Ўша йили сочимни Роналдо финалда олдирганидек қилиб олгандим...

Тошкент Ахборот Технологиялари Университетида ўқиб юрган вақтимда ҳам футболга бўлган қизиқишим сўниб қолгани йўқ. Айнан ўша ерда футбол ўйнаб қошимни ёрганим ҳамон ёдимда... мақсадга ўтаман.

2010 йилнинг ёзги таътилида бўш вақтим кўп бўлгани туфайли sports.ru сайтида ўз блогимни очишга қарор қилдим. Асосан Ўзбекистон футболи ҳақидаги хабарларни жойлаб бордим. "Пахтакор" аъзоси бўлган Одил Аҳмедов ҳақида фотомақола тайёрлаш ғояси туғилди. Шунда Одилнинг кўплаб расмларини қидириб топдим. Уларнинг кўпини клуб расмий сайтидан олгандим. Шу боис сайт админига блог очганимми ўша ерда "pakhtakor.uz" расмларидан фойдалансам майлими мазмунидаги хат юборганман. Жавоб ижобий бўлган. Фотомақолам чиққанидан бир кун ўтиб потчамга хат келган: "Фотомақолани кўрдим, зўр чиқибди. Янги сайт очиляпти ишлайсанми?. Нодирхўжа Юлдашев".  Очиғи тажрибам йўқлигини айтдим, лекин футболга жуда қизиқишимни маълум қилдим. Нодир ака секин-секин ўрганасан деб айтдилар. Ҳали "chempionat.uz" сайти ишга тушмасдан туриб унга боғланиб қолдим. Бошида асосан статистика ва жадваллар билан ишладим. Футбол ўйинларига бордим, фақат ТВ орқали кўрган ёки газетада мақолаларини ўқиган журналистлар билан танишдим...Устозлар орттирдим, ҳозирга қадар ўқишда, уқишда, ўрганишда давом этаяпман. Бунинг учун барчага раҳмат айтаман, биринчи навбатда Нодирхўжа Юлдашевга".
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика