UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  3 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  1 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  21 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  27

"Наполи"нинг 19 ёшли футболчиси вафот этган бувисидан кечирим сўради Янгиликлар

"Наполи"нинг 19 ёшли футболчиси вафот этган бувисидан кечирим сўради

"Наполи"нинг 19 ёшли футболчиси Жанлука Гаэтано 12 май куни оғир жудоликка учради.

У жамоаси сафида А Сериянинг 36-турида СПАЛ га қарши ўйинда дебют қилди, аммо бир неча соатлардан сўнг унинг бувиси ҳаётдан кўз юмди. Napoli Today'нинг маълумотларига кўра, Гаэтанонинг яқинлари футболчининг муваффақиятини нишонлаш учун ҳовлига чиқишган. Қўшнилар эса шовқинни ёқтиришмаган. Улар футболчининг бувиси Кармела билан жанжаллашишган ва полицияга мурожаат қилишган. Кекса аёл эса юрак хуружидан вафот этган.

"Сиз менинг дебютимни кўрдингиз, лекин мен сизни охирги марта кўра олмадим. Ҳаммаси учун раҳмат. Кечиринг, сизни сўнгги бора кўриб, қучоқлай олмадим. Мен сизни яхши кўраман ва сиз доим менинг юрагимда бўласиз", - деб ёзади Гаэтано.

Эслатиб ўтамиз, "Наполи" СПАЛ устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Гаэтано қўшиб берилган дақиқаларида ўйинга қўшилган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика