“Наполи” январда Инсиньени “Милан”га сотмаганди

Aslanov Jasurbek
17 фев 2017, 22:15
“Милан” раҳбарияти “Наполи” ҳужумчиси Лоренцо Инсиньега қизиқиш билдиришганди.

Январь ойида миланликлар Италия термасининг 25 ёшли ҳудумчиси учун 35 миллион евро таклиф этишганди, аммо “Наполи” бунга рад жавобини берганди, дейди Premium Sport телеканали эфирида журналист Паоло Баржижа.

Ушбу трансферни “Милан”нинг янги спорт директори Массимилиано Мирабелли амалга оширмоқчи эди.

Ҳозирча “Наполи” раҳбарияти Инсинье билан шартномасини 2019 йилнинг ёзигача узайтириш борасида бир битимга келгани йўқ. Клуб футболчига йилига 2,5 миллион евро таклиф қилмоқда, футболчи эса  4,5 миллиондан камига кўнмоқчи эмас. Томонлар музокарани давом эттиришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia