"Наполи" Туркия чемпионатининг энг яхши тўпурарига қизиқмоқда
10 апр 2020 13:05
Янгиликлар
"Наполи" Туркия чемпионатининг энг яхши тўпурарига қизиқмоқда
"Адзуррилар" ёзда Кальехон, Милик ва Мертенсларсиз қолишлари мумкин.
"Наполи" ҳужумчи излашда давом этмоқда. Неаполь клубига ўтиш учун навбатдаги номзод норвегиялик Александр Серлотдир.
24 ёшли футболчининг трансфер ҳуқуқи "Кристал Пэлас"га тегишли, аммо кейинги йилнинг июнига қадар ўйинчини "Трабзонспор" ижарага олган.
Норвегиялик жорий мавсум 39та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 7та ассистга эришган. Серлот 19та гол билан Туркия Суперлигаси тўпурарлар жадвалини бошқариб бормоқда.
Ўйинчининг "Кристал Пэлас" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар