

Кеча Де Лаурентис интервью берди ва унда тижорат ёки спортдаги ютуқлар Роналду трансферини ёпа олмаслигини айтди.
"Роналду - ёши катта футболчи ва ўйинчи фаолиятининг охирида бундай катта пул сарфлаш ва "отни калласидек" маош бериш хавфли.
Бундай маошлар эртами, кечми, зарар келтиради.
Мен Роналдунинг ўтиши муваффақиятсиз трансфер демаганман. Кимдир сўзларимни ўзгартирган.
Бу Аньелли учун яхши таклифлигини айтганман.
Футболчи сифатида Роналдуга ҳеч қандай эътироз йўқ - у ҳақида фильм суратга олиш мумкин.
Мени шубҳалантираётган ягона нарса, Роналду майдонда борини бериб ўйнармикан" - дейди Де Лаурентис.



